Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Зиёратгоҳлар

Зангиота ёдгорлик мажмуи зиёратгоҳи

Зангиота ёдгорлик мажмуи зиёратгоҳи

Ўрта Осиёдаги ноёб обидалардан бири Занги ота номи билан машҳур бўлган сўфийлик тарғиботчиси шайх Ойхўжа ибн Тожхўжа шарафига шундай аталади.

Гумбазли дарвозахона орқасида иккита пастак минора, уларнинг жануби-ғарбида XX аср бошларида курилган шийпон ва минора бор. Минора ғиштдан қиррали қилиб қурилган. Унинг жануби-ғарбида гумбазли, ғишт устунли, деворлар ёзувлар билан безатилган пешайвонли масжид, ҳовлининг қолган уч тамонида бир қаватли ҳужралар жойлашган. Шимоли-ғарбида дарсхона, шимоли-шарқида эса яна бир дарвоза бўлиб, ундан қабристонга чиқилади.

Занги ота мақбараси ҳовлининг жанубида пештоқли айвон, зиёратхона, хилхоналардан иборат. Зиёратхонанинг девор ва бурчакларида йирик ва майда равоқлар гумбазга асос бўлган. хилхонада бурчак ва тахмон равоқлари икки қаватли гумбазни тутиб туради. Зиёратхонанинг ичкари-ташқарисидаги сирларнинг қолдиқлари бинонинг ўз даврида маҳобат билан нақшланганлигини кўрсатади. Жануб қисмида Анбар биби мақбараси бор.

Занги отанинг асли туғилган ва яшаган маскани Шош вилояти бўлиб, Тошкент билан Қовунчи оралиғидаги Занги ота номли қишлоқ. Занги ота Тошкент шаҳрининг Самарқанд Дарбоза кўчасидаги «Занги ота» маҳалласида туғилиб, ўсган деган тахминлар ҳам бор. Ойхўжа Ибн Тожхўжанинг “Занги” ибораси билан нисбат берилиши, у киши қора танли бўлганининг рамзий ифодаси.

Занги отанинг отаси Тожхўжа, унинг отаси Абдулмалик ота, ул зот ўзининг пири муршиди Мансур ота орқали Хожа Ахмад Яссавийга бориб тақалади. Тожхўжанинг ўзи ҳам ҳазрат Яссавийнинг хизматларида бўлиб, ул табаррук зотдан бевосита тасаввуфий-маънавий таълимот ва иршодот олган. Тожхўжа ҳижрий 615/1218) йилда вафот этган.

Ривоятларга қараганда, Занги ота чўпонларнинг пири «авлиё» қиёфасида гавдаланади. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Занги ота Аҳмад Яссавийнинг муриди, сўфий шоир Сулаймон Ҳаким Боқирғонийнинг шогирди бўлган.

Занги отанинг бутун ҳаёти Мовароуннаҳр халқларининг энг оғир даврига тўғри келади. Зотан, XIII асрнинг 20 йилларида Мўғул истилочилари Мовароуннаҳрнинг энг йирик шаҳар ва қишлоқларини вайрон қиладилар. Оддий меҳнаткаш халқни эса қуллик исканжасига соладилар. Шундай оғир бир пайтда Занги ота ва унинг шогирдлари халқ оммасини қаҳрамонлик, ватанпарварлик, меҳр-шафқат каби энг олий умуминсоний ғоялар билан озиқлантирди. Занги отанинг бу хизматлари вақти келиб Амир Темур томонидан муносиб тақдирланди. Занги отанинг қабри устида мақбара қад ростлади. 1420 йилда эса Мирзо Улуғбек унинг устига ҳозирги пештоқни бунёд эттирди.

6d25da518a3bdc067e448d115ca76736 (1).jpg 0ac1e4dddda3fe0f58dd8e7df3d5296e.jpg


77b61ee8dc441f6ad14cb08b8f8e91bd.jpg 9449919a59b98b6f7122edb55997e2be.jpg


  • 3196