Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
05.11.2020

2020 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.




  • 451