Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ўзбекистон янгиликлари

Юртимизда электрон ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатувчи марказ ташкил этилади

19.08.2020
Эртага, 20 август куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтимизда Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизматидан бизга маълум қилишларича, ушбу тадбир муносабати билан айни кунларда Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги халқаро ҳамкорлари мамлакатимизга ташриф буюрмоқда.

Айни мақсадда юртимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси вице-президенти Ли Хaнсуп бошчилигидаги делегация аъзолари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида тизимдаги бир қатор обеъктларни кўздан кечирди. Жумладан, меҳмонлар янги очилаётган Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказида бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, кореялик мутахассислар “Электрон ҳисоблагич” МЧЖда бўлиб, ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб давом этаётган янги “ақлли ҳисоблагичлар”ни ўрнатиш жарёни билан танишдилар.

photo_2020-08-19_13-17-34 (2).jpg

“KT Corporation” делегацияси ташрифи доирасида компания раҳбарияти ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев иштирокида учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик натижасида мамлакатимизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш истиқболи ҳамда бу борада яқин келажакда олиб борилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама қилишди.

Таъкидланганидек, ҳукуматимиз томонидан соҳани ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар туфайли жорий этиладиган ушбу тизим мамлакатимизда электр энергияси сарфи ҳамда ҳисоб-китоби соҳасида туб бурилиш ясайди. Шу маънода мақсадли шерикликнинг келгуси имкониятлари ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳамкорликни давом эттириш юзасидан янги таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, мазкур автоматлаштирилган тизим лойиҳасини амалиётга жорий этиш натижасида мамлакатимизда электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини инобатга олиб, мазкур лойиҳани МДҲ давлатларида жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тавсия этилди. Шу билан бирга ҳисоблагичларга сервис хизмат кўрсатувчи марказ ташкил қилиш таклифи ҳам билдирилди.

Ўз навбатида, жаноб Ли Хансуп Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида узоқ муддатли ва ишончли ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлаб, мамлакат Президенти томонидан сўнгги йилларда турли йўналишлар қатори энергетика соҳасига ҳам жиддий эътибор берилиши самараси ўлароқ, “KT Corporation” компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятига кенг имконият яратилганини қайд этди. Жумладан, яқин кунларда ишга тушадиган Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази минтақада ягона эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Учрашув давомида томонлар автоматлаштирилган тизимни белгиланган муддатда сифатли якунлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб олишди.

photo_2020-08-19_13-17-34.jpg
Манба: ЎзА

  • 800