Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Янги Ўзбекистон: маданият ва санъат соҳасининг юксалиш одимлари

25.08.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилган видеоконференция шундай номланди.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, миллий, маданий ва маънавий меросни сақлаш ҳамда кўпайтириш, халқимизни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш, моддий-техник базани яхшилаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, маданият ва санъатни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар бартараф этилди.

Соҳани ривожлантириш ҳамда келажак авлодни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш мақсадида ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг моддий техника базаси мустаҳкамланди. Бу эса ўз навбатида ёшларимизнинг нуфузли халқаро танловлардаги муваффақиятларига замин бўлмоқда.

14.jpg

2 (2).jpg

Юртимизда маданият ва санъат соҳасида халқаро даражадаги фестивалларнинг ўтказилиши ўзбек маданиятининг асл тарихий илдизларини мустаҳкамлаш ва жаҳонда тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари юртимиз мақом санъатига бағишланган нуфузли тадбирга мезбонлик қилди. 2019 йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида илк бор Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилди. Энг аҳамиятлиси, мазкур фестивал эндиликда ҳар икки йилда ўтказиб борилади.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони соҳада ўз ечимини кутиб турган кўплаб масалаларнинг ҳал этилишида ҳуқуқий асос бўлди.

3 (2).jpg

11.jpg

Соҳанинг қонунчилик асосларини такомиллаштириб бориш масалалари ҳам иштирокчилар эътиборида бўлди. Хусусан, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган "Маданият тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида соҳа етук мутахассисларининг таклифлари инобатга олинаётгани таъкидланди.

Сўзга чиққанлардан, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор Рустам Абдуллаев ва бошқалар маданият соҳасига кўрсатилаётган эътибор туфайли эришилган улкан ютуқлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.


Манба: ЎзА

  • 654