Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

01.04.2017
2017 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этилди.

К.Пиккат Ўзбекистондаги ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирди.


Манба: ЎзА

  • 1042