Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда Президент университети ташкил этилади

Тошкентда Президент университети ташкил этилади
19.02.2021

Наманганда халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкентда Президент университети ташкил этилиши ҳақида ҳам фикр билдирди.

– Энди Президент мактаблари билан бирга Президент университети ҳам бўлади. Бу ерда таълим олганлар бошқа юртларга ўқиш эмас, дарс бериш учун боради. Келгуси ҳафтада бу лойиҳанинг тамал тошини қўямиз. Энг нуфузли олийгоҳларда дарс берадиган ўқитувчиларни қанча қиммат бўлмасин олиб келамиз. Пулимиз қайтади. Лекин менинг фарзандларим мусофир бўлмайди. Шу сабабли бу олийгоҳни қуришга аҳд қилдик. Қурганда ҳам Оксфорд ёки Америка университетларидан қолишмайдиган қилиб барпо этамиз.




  • 263