Сўровнома
Ўзбекистон янгиликлари
Маҳаллий йўналишлардаги поездлар қатнови тикланмоқда
19.08.2020Жорий йил 20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланмоқда.
Қуйида «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ эълонига асосланиб, поездлар қатнови жадвалини тақдим этамиз:
20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон поезди йўлга чиқади;
20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;
21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро – Андижон;
21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;
22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё – Тошкент;
22 август соат 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон – Термиз;
23 август соат 15:25 дан Термиз вокзалидан 398-сонли Термиз – Андижон;
24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон – Хива;
25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;
26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон – Тошкент.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида йўловчилардан поездларга чиқишда вокзал ҳудудида ҳамда йўл давомида вагон ичида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб қилинади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Манба: ЎзА
-
-
625