Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Ислом Каримов ҳайкали лойиҳалари кўргазмаси

Ислом Каримов ҳайкали лойиҳалари кўргазмаси
04.04.2017

Душанба куни Бадиий академия Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича энг яхши лойиҳалар халқаро танлов кўргазмаси очилди. Ташриф буюрувчилар диққатига Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Германия ва Австралиядан 58 нафар муаллиф томонидан тақдим этилган 68 лойиҳа намойиш этилди.

«Кўплаб хорижлик ҳайкалтарошлар танловда иштирок этиш истагини билдирди, — деди Бадиий академия раиси Акмал Нуриддинов. — Германиялик ҳамкасбларимиздан учта, Жанубий Корея ва украиналиклардан иккитадан ишни қабул қилиб олдик, Италия ва Туркманистон муаллифлари ҳам қизиқарли намуналар тайёрлашибди».

Биринчи Президент ҳайкали Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига ўрнатилади.

Манба: «Газета.uz»

  • 1029