Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийлик мустаҳкамланади

Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийлик мустаҳкамланади
22.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ички ишлар органларида шахсий таркиб билан ишлаш борасида 2020 йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ички ишлар органлари кадрлар бўлинмаларининг барча ходимлари ва раҳбарларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этган.

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Хатамов бошқарган йиғилишида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизматни ўташни ташкиллаштириш, ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида амалга оширилган ишлар аҳволи таҳлил этилди. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Йиғилишда кадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, қайд этилган ижобий тенденциялар эътироф этилди. Жумладан, кадрлар билан ишлаш тизимининг тўғри йўлга қўйилганлиги натижасида хизмат интизоми ва қонунбузиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайган.

Танқидий руҳда ўтган ушбу йиғилишда, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар сарҳисобларидан келиб чиқиб, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган бир нафар ходим лавозимидан озод этилди, 8 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ва 14 нафар ходим қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанига ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, тараққиётнинг энг асосий тўсиқларидан бири бўлган коррупция балосига қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги қайд этиб ўтилди.



  • 536