Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Футболчиларимизнинг ғалабаси

29.03.2017
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи навбатдаги турида Қатар футболчилари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия миллий терма жамоалари билан «А» гуруҳида куч синашмоқда. 

«Бунёдкор» стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голга Одил Аҳмедов муаллифлик қилди. 

Ўзбекистон терма жамоаси энди 12 июнь куни ўтадиган навбатдаги ўйинда эронлик футболчилар меҳмони бўлади. 

Манба: ЎзА

  • 1080