Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ўзмиллийбанкнинг Тошкент вилояти филиали янги бинода иш бошлади

09.09.2020
Тошкент вилоятида Президентимизнинг 2017 йил 20 июлдаги “Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ишини яхшилаш, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, шаҳар ва туманлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

photo_2020-09-08_11-48-14.jpg

photo_2020-09-08_11-48-22.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 августдаги қарорига кўра Нурафшон шаҳри Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланган.

Ўзмиллийбанкнинг Тошкент вилояти филиалининг янги маъмурий биноси Нурафшон шаҳрида муҳандислик-коммуникацияси талаблари асосида, замонавий кўринишда, банк мижозлари учун барча қулайликларга эга бўлган шароитлар билан қисқа муддатларда қуриб битказилди. Бино 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил топганлигининг 29 йиллигида фойдаланишга топширилди.

photo_2020-09-08_11-48-34.jpg

photo_2020-09-08_11-48-26.jpg



  • 549