Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Журналистлар аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Зангиота тумани тажрибасини ўрганди

19.02.2021

Тошкент вилояти Зангиота туманида фермерлар, оилавий тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган ишлар, корхоналарнинг сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиш мақсадида ️ОАВ вакиллари ва блогерлар учун медиа-тур уюштирилди.

Дастлабки манзил “Наврўз-Обиджон-Соҳибжон” фермер хўжалиги даласи бўлди.

Бугунги кунда туманда “Ёшлар дафтари"га киритилган 250 нафар ўғил-қизларнинг ҳар бирига 0,25 сотих ер ажратилмоқда. Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ёшлар орасида ишсизлик муаммосини ҳал этиш юзасидан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, кейинги йилларда ҳудудларда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган бу каби хайрли ташаббуслар ўз натижасини бермоқда.

“Наврўз-Обиджон-Соҳибжон” фермер хўжалигида ҳам меҳнат қиламан, даромад олиб, оиламга фойда келтираман, деган ер ажратилди. Хўжалик раҳбарлари томонидан бутун мавсум давомида уларга тўғри йўналишлар кўрсатадиган бўлди.

Шундан сўнг журналистлар “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди.

Айни пайтда тикув-трикотаж маҳсулотлари ва болалар кийими ишлаб чиқариш, экспорт қилишга ихтисослашган мазкур корхонада тумандаги 250 нафар хотин-қизлар ва ёшлар меҳнат қилмоқда.

Тадбиркор Камолиддин Ғиёсовнинг таъкидлашича, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, бошқа ҳудудлардан келиб ишловчилар учун 70 ўринли ётоқхона ҳам ташкил қилинган. Ишчилар учун барча шароитлар яратилган.

Шу кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш натижасида қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россияга ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

Буларнинг барчаси тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар самарасидир. Ўтган давр мобайнида босқичма-босқич равишда ишлаб чиқариш имкониятларини ошириб, янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш ва маҳсулот етказиб бериш географиясини ҳам кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Ҳозир имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда кафтдек ердан мўмайгина даромад олишга интилаётган инсонларни вилоят ҳар бир ҳудудида учратиш мумкин. Агарда сизнинг ҳам йўлингиз Зангиота туманига тушса, албатта “Ўрта Овул” маҳалласига боринг, сабаби, у ердаги меҳнаткаш инсонларнинг шижоати, томорқаларда етиштирилаётган полиз маҳсулотлари кўзингизни қувонтириши аниқ.

Маҳалла одамлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб, рўзғорини бут, турмушини обод қилишга интилмоқда. Айниқса, бу ишда Искандар Аҳмедов, Озода Фозилова каби серғайрат юртдошларимиз бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда.

Медиа-тур баҳонасида уларни суҳбатини олдик, тажрибалари билан ўртоқлашдик.

– Чиндан ҳам берилаётган имтиёзлар ишлайман, деган одамда имкониятлар эшигини очмоқда, – дейди Искандар ака Аҳмедов.

– Иссиқхонадан ҳар йили 60-70 миллионгача даромад оламан. Яқинда 30 миллион сўм кредит эвазига 4 та қорамол сотиб олдим. Билганларимни қўшниларга ҳам ўргатаяпман.

Ҳадисини олганга томорқа кони фойда. Қўшни хонадонда яшовчи Озода опа Фозилова ҳар йили помидор, сабзи, картошка сингари маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил олади.

– Унинг бир қисмини оиламиз ва қўни-қўшнилар билан баҳам кўрамиз, – дейди О. Фозилова.

– Қолганини бозорда сотиб оиламиз кам-кўсти учун сарфлаймиз. Ҳовлида турли мевали дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса роса мева тугади. Томорқада меҳнат қилишда хислат кўп. Оила тўқ яшайди. Инсон соғлом бўлади. Фарзандлар болаликдан теварак-атрофини, хонадонини саранжом-саришта сақлашга одатланади.

Медиа-тур давомида журналистлар мутахассислар ва ёшлар билан суҳбатлашди. Ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.




  • 233