Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ўзбекистоннинг йирик ишбилармонлари Бўстонлиқда йиғилди

11.12.2020

Куни кеча туман ҳудудининг сўлим Оқтош қишлоғида жойлашган “Heavenʼs Garden” меҳмонхонасида Юртимизнинг йирик ишбилармонлари ўртасида бизнес форум ташкил қилинди. Мазкур бизнес форумни ташкил қилишдан асосий мақсад, бизнес оламида улкан ютуқларга эришган тадбиркорларни бир жойга жамлаб, бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган Юртимиздаги, бизнесга оид янгиликлар, янги-янги ғоялар, энг сўнги лойиҳалар ва албатта бизнесни ривожланишида юзага келаётган, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар билан ўзаро фикр алмашиш, кенг муҳокама қилиш, ўзаро яқиндан доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.

Ўйлаймизки ташкил қилинаётган мана шундай учрашувлар туманнинг инвестицион жозибадорлигини янада ортишига ва албатта йирик лойиҳалар яратилишига сабаб бўлади.


  • 244