Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Замонавий спорт мактаби ва маданият уйи барпо этиляпти

Замонавий спорт мактаби ва маданият уйи барпо этиляпти
11.12.2020
Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев қурилиши давом этаётган иншоотлар билан танишди.

Жумладан, “Халқобод” маҳалласидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Ҳозирда бу масканда спорт залининг қурилиш устунлари ўрнатилмоқда. Хоналар, йўлаклар, ювиниш, кийиниш хоналарида ишлар олиб бориляпти. Мактабнинг ташқи майдонини темир панжаралар билан ўраш ишлари давом этяпти.

Шундан сўнг, маҳалладаги маданият уйининг ҳам таъмирлаш ва жиҳозлаш жараёнларини кўздан кечирди.

 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда маданият уйининг замонавий кўринишдаги мажмуага эга бўлиши учун мутахассисларга туман ҳокими топшириқ ва тавсияларини берди.


Манба: Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 287