Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Юқори Чирчиқ туманидаги «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди

02.09.2020

Жорий йилнинг 1 сентябр куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги маданий мерос намунаси бўлган «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Р Холматов, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ва бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этишди.

Маълумки, Юқори Чирчиқ туманида ҳам бошқа ҳудудлар сингари ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бир қатор таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, ушбу тумандаги «Ийк ота» зиёратгоҳи ҳам бугунги кун замон талабларига тўла жавоб бера оладиган масканга айлантирилди. Ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, зиёратгоҳнинг очилиш маросимида Қуръон тиловати ўқилди ва дуолар қилинди. Сўнгра Тошкент вилояти бош имом хатиби Хайрулла домла Турматов ушбу муқаддас масканда мўмин мусулмонлар ҳамда зиёратга ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратиб берилганини эътироф этди. Жумладан, мажмуада намозхона, кутубхона, ҳовлиларнинг кенг ва шинамлиги кишининг дилини яйратади. Хуллас, зиёратга келувчи юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун мақбара замонавий зиёратгоҳ сайёҳлик масканига айлантирилган.

Хулоса, ўзлигимизни, тарихимизни англатиб турувчи, аллома аждодларимиз ҳақида хабар берувчи обидаларни кейинги авлодларга асл ҳолида етказишдир.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 562