Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Юқори Чирчиқда АҚШ технологияси асосида турли рангдаги фасад ғиштлари ишлаб чиқарилмоқда

25.09.2020
Мамлакатимизда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, маҳсулот турларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, тармоққа инвестициялар, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни кенг жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятларини оширмоқда. Ҳозир кўплаб ҳудудларда бунёд этилаётган кўп қаватли бино-иншоотлар ҳар жиҳатдан чидамли бўлиши учун замонавий талаблар мавжуд. Шуни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари сифати халқаро стандарт, энергия тежовчи технологиялар талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.

Шу каби жараёнларни инобатга олган ҳолда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам бериш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг географиясини кенгайтириш тизимли равишда қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси филиаллари томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини кенгайтириш учун жорий йил бошидан буён жами 989,98 миллиард сўм хамда 146,56 миллион доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жорий йилнинг июн ойида ишга туширилган “Gold Briks” масъулияти чекланган жамияти ҳам қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, АҚШ технологияси асосида жиҳозланган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 983 минг доллари миқдори кредит ажратилди. Шу асосида корхонага хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Бунинг натижасида турли рангдаги фасад ғиштлари тайёрлана бошланди.

Мазкур корхона йилига 30 миллион дона сифатли ғишт ишлаб чиқариш имконига эга. Мазкур турдаги ғиштларни тайёрлаш учун хомашё Оҳангарон туманидан олинади. Шунинг учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархи ҳам бошқаларга нисбатан арзон, совуқ ва сувга чидамли. Корхона мутахассислари айтишича, ишлаб чиқарилаётган пардозбоп ғиштлар узоқ йиллар ўз рангини сақлаб туради. Улардан фойдаланиш замонавий бинолар қиёфасини янада кўркамлаштиришга хизмат қилади.

– Ҳозир бизнинг ғиштларимиздан пойтахтимизда қурилаётган кўп қаватли турар-жойларни бунёд этишда фойдаланилмоқда, – дейди “Gold Briks” корхонаси директори ўринбосари Саидали Саидаълоев. – Шунингдек, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро вилоятларидаги қурилиш мажмуаларига етказиб беряпмиз. Келгусида янги турдаги қурилиш материалларини ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирдик. Бунинг учун мазкур банкнинг молиявий кўмагидан фойдаланишни мақсад қилганмиз.

Айни пайтда корхонада 60 нафар туман аҳолиси иш билан таъминланган бўлиб, улар учун барча шароит яратилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тайёрланиш жараёнида фасад ғиштлари белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилади. Хорижлик мутахассислар томонидан ишлар тизимли равишда кузатиб борилади.

photo_2020-09-24_18-01-13.jpg

photo_2020-09-24_18-01-14.jpg

photo_2020-09-24_18-01-15.jpg

photo_2020-09-24_18-01-16.jpg




  • 456