Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

«Ёшлар соғлом турмуш тарафдори»

03.02.2017
Тошкент давлат аграр университетида ­ “Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Инсон ҳаёти, соғлиги энг катта ижтимоий бойликдир. Бу оила, мактаб ва инсон тарбияси, камолоти билан шуғулланувчи масканлар олдига соғлом турмуш тарзини шакллантириш масаласини кўндаланг қўяди. Миллат соғлиги ҳам, табиий равишда, соғлом турмуш тарзи орқали ҳал этилади.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда соғлом турмуш тарзи тарғиботига анъанавий ҳамда инновацион талқинда ёндашадиган, ижодкор, ташаббускор ёшлар иштирок этди.
Мана, бир неча йилки, мазкур танлов кўнгилли ёшларнинг жамоат ишлари ва Ҳаракат фаолиятидаги ташаббускорлигини рағбатлантириш, медиа маҳсулотларнинг кенг тарқалган турлари ёрдамида ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган касалликларнинг олдини олиш, зарарли иллатлар (чекиш, алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш, ОИТС ва гиёҳвандлик)га қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш мақсадида ташкил этиб келинади. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси Д.Каримов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, пухта таълим олиши ҳамда уларнинг экологик ва турли глобал муаммоларга қарши курашиш бўйича билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 50 иштирокчи 11 наминация бўйича баҳслашди.
Хар бир наминация бўйича ғолиблар аниқланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилди.

Манба: Г.Ахмедова

  • 904