Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Йилнинг сўнгги мусобақаси ниҳоясига етди

Йилнинг сўнгги мусобақаси ниҳоясига етди
29.12.2020
Аввал хабар берилганидек, Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 25-28 декабрь кунлари спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.

Беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри спортчилари биринчи, Сирдарё вилояти спортчилари иккинчи ва Қорақалпоғистон Республикаси спортчилари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.



Манба: Тошкент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 207