Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшларга оид давлат дастури кун тартибида

Ёшларга оид давлат дастури кун тартибида
26.11.2020

Нурафшон шаҳрида ёшларга оид давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар, галдаги режалар, шунингдек, йўл қўйилган хато-кимчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида республика ишчи гуруҳи раҳбар ҳамда вакиллари жойларда ёшлар билан учрашиб, уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт кенг жалб қилиш, касб-ҳунар ўрганишлари, билим олишлари кенг шароитлар яратиш бўйича ўрганишлар ўтказилган эди.

Мазкур ўрганишлар натижаларига кўра, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ғоя ва мақсадларини амалга оширишга қаратилган жами ўнга яқин йўналишларда 270 та таклиф келиб тушган.

Шу асосда ҳар бир шаҳар ва туман учун ҳудудий дастурлар шакллантирилиб, тегишли вазирлик, идора ва бошқарма бошлиқлари иштирокидаги муҳокамалардан сўнг, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган.

Вилоят ҳокимлигиниг мажлислар залида ушбу дастурларнинг ижро механизми, бу борада алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, дастлабки босқичда қилиниши лозим бўлган ишлар тегишли мутасаддилар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Мажлисда кун тартибидаги масала бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди. Вилоят ҳокими Рустам Холматов бу борада биринчи навбатда қилиниши лозим бўлган ишларга тўхтаталар экан, жумладан, вилоятимиз ёшларининг интилиш ва қизиқишларини тўлиқ рўёбга чиқарадиган 270 та таклиф – ташаббусларнинг реал воқеликка айланиши, сўзда эмас, амалда натижа бўлиши лозимлиги хусусида сўз юритди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов иштирок этди.


  • 222