Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшларга ер ажратиш давом этмоқда

Ёшларга ер ажратиш давом этмоқда
20.02.2021
Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш учун фермер хўжаликларидаги ҳар 10 гектар ердан 1 гектарини йигит-қизларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилган.

Ўрта Чирчиқ туманида ҳам мазкур йўналишда ишлар олиб борилиб, туман ҳокимлиги томонидан банд бўлмаган ёшлар рўйхати шакллантирилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фермер хўжаликлари ҳамкорлигида экин ерлари ажратиш жараёнлари давом этоқда.

“Галаботир” маҳалласида истиқомат қилувчи Диёрбек Тиллабоев ўтган йили ер олиб, деҳқончилик қилди ва яхши даромад кўрди. Жорий йилда “VakMak” корхонаси томонидан ёшларга ажратилаётган ерларга уруғлик етказиб бериш ва ҳосилини сотиб олиш таклифи билдирилгани ҳам ёшлар учун айни муддао бўлди.



Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 230