Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар ва аёллар дафтарлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ёшлар ва аёллар дафтарлари мазмун-моҳияти тушунтирилди
14.10.2020
Бекобод туман ҳокимлигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши томонидан ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” жорий этишдан кўзланган мақсаднинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё. Мўминова, Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши раиси A. Каримов, умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари иштирок этган тадбирда бундай дафтарларни татбиқ этиш аёллар ва ёшлар бандлиги, уларнинг фаровон ҳаёти йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.



  • 363