Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар фаолиятида янги лойиҳа

Ёшлар фаолиятида янги лойиҳа
08.10.2020
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида Зангиота туманидаги ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи ёшлар ҳамда иқтидорли йигит-қизлар билан "Ҳарбий қисмга бир кун" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшлар ҳарбий қисм хизматчиларнинг кундалик фаолияти, замонавий қурол-аслаҳалар кўриги, компьютерлаштирилган ўқ отиш машқлари билан танишдилар ва ёшларга ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги усуллари намойиш этилди.

Шунингдек, қатнашчиларга психологик тренинг, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Турон” ҳарбий театри актёр ва актирасалари иштирокида саҳнавий чиқишлар, Махсус авария-тиклаш бошқармаси "Импульс" ҳарбий ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.



  • 382