Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёнғинлар таҳлили нималарни кўрсатди?

03.11.2020
Бекобод шаҳрида жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 20 та ёнғин содир бўлди. Ёнғинларнинг сабаблари таҳлил қилинганда, уларнинг 8 таси очиқ оловдан эҳтиётсизлик оқибатида, 5 таси электр симлари ва ускуналарининг носозлиги, 3 таси болаларнинг шўхлиги, 1 таси печ ва газ қурилмаларини носозлиги, 2 таси қасддан ўт қўйиш натижасида рўй берган.

Ёнғинларнинг 14 таси аҳоли турар уйлари, 3 таси тадбиркорлик субъектлари, 1 таси транспорт воситасида ва 2 таси бошқа соҳаларда содир бўлган. Оқибатда мулк эгалари 147.780.000 сўм моддий зарар кўрган, бир нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Шу боис, ҳар бир фуқаро кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриши керак. Хонадонлар ва иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.



  • 416