Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ярмаркада тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди

Ярмаркада тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш  бўйича маслаҳатлар берилди
03.12.2020
Ишсиз ва вақтинчалик банд бўлмаганлар учун Паркент тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада 15 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. 150 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этган тадбирда 7 нафар кишига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 4 нафари касбга тайёрлаш ўқув қурсларига юборилди.

Шунингдек, қатнашчиларнинг айримларига меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Ярмарка туман ҳокимлиги, прокуратура, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.



  • 307