Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Япония жиҳозларига эга бўлган клиника иш бошлади

16.11.2020
Паркент тумани марказида “MAKNUNA MED” хусусий клиника фойдаланишга топширилди.

Унинг очилиш тантанасида туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов сўз олиб, тиббиёт масканини барпо этганлиги учун тадбиркор Самариддин Эргашхўжаевга миннатдорчилик билдирди.

Кўп тармоқли тиббий маслаҳат марказида замонавий диагностика аппаратлари (МСКТ, рентген, ЭКГ, УЗИ, лаборатория), тор мутахассислар (кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог, ЛОР, терапевт, болалар неврологи)лар томонидан аҳолига малакали тиббий ёрдам ва стационар даво муолажаалари кўрсатилади.

Клиника Япониядан келтирилган замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Бу ерда 24 нафар беморга ётиб даволаниш учун шароит ҳам мавжуд. Шифо масканида Ҳусниддин Омонов бош шифокор бўлиб, 10 нафар малакали шифокор, 15 нафар ҳамшира мижозлар хизматида.



  • 413