Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янгийўллик тадбиркор Германияга барг экспорт қилмоқда

26.08.2020

Янгийўл тумани “Халқобод” маҳалласидаги "Омон лайк" масъулияти чекланган жамияти мева-сабзавотларни қуритиб, чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади. Қизиғи, янгийўллик бу тадбиркор нафақат қуритилган мева, балки мевали дарахтларнинг баргларини ҳам хорижга жўнатишни йўлга йўлга қўйган. Жорий йилда 10 тонна қуритилган мева-сабзавотга қўшимча тарзда 6 тонна барг ҳам хорижга жўнатилди.

Жамият раҳбари Тойир Норматовнинг айтишича, баргларда, айниқса, нок ва олма дарахти баргида йод моддаси кўпроқ, шунинг учун уларга бўлган талаб юқори. Бундан ташқари, корхонада шафтоли, тут, анжир, хурмо ва олхўри каби мевали дарахтларнинг барглари Германия давлатига экспорт қилиняпти.

Тадбиркорга ҳавас қилган маҳалладошлари ҳам ўзлари етиштирган мева-сабзовотларни корхонага топширишмоқда. Бу ерда улар қуритилиб, маълум ишлов берилгач, қадоқланиб, Германия давлатига экспорт қилиняпти.




  • 650