Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янгийўлда тадбиркор аёллар сафи кенгаяди

Янгийўлда тадбиркор аёллар сафи кенгаяди
17.02.2021
Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, Тошкент вилояти Ногиронлар маркази ҳуқуқшунослари, ИИБ, Халқ банки вакиллари иштирокида 60 дан зиёд кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

photo_2021-02-14_17-44-59.jpg

Учрашувда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёлларга шу йўналишда тушунчалар берилди. Юзма-юз мулоқотлар давомида тиббий, психологик, ҳуқуқий маслаҳатлар билан хотин-қизларга мотивация берилди. Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан аёлларга кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлар топширилди.

photo_2021-02-14_19-05-50.jpg

Шаҳар маданият маркази томонидан намойиш этилган концерт дастури жараёнга кўтаринкилик улашди.




Манба: Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 170