Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янгийўл туманида электр таъминоти қиш мавсумида узлуксиз бўладими?

19.08.2020

Янгийўл тумани ҳокимлиги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар юзасидан ахборот берди. Унда қайд этилишича, тармоқдаги камчилик ва нуқсонларга барҳам бериш, янги трансформатор ва устунларни ўрнатиш учун жами – 4,033 млрд сўм сарфланган.

Президент Ш.Мирзиёев томонидан 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва мавсумни талафотсиз ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш, ўтган йилларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, «Тошкент Худудий Электр Тармоқлари» АЖ Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан тумандаги 69та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги электр таъминоти ҳолатлари тўлиқ назоратдан ўтказилди ва аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ҳудудлардаги эскирган, яроқлилик муддати ўтган симёғочлар ўрнига 272 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 11,55 км масофада электр тармоқларини реконструкция қилиш, 8 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш, 25,2 км ҳаво тармоқларини мукаммал ва 21,0 километрини жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, 11та трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сон қарори ижроси бўйича:

  • Саид ота маҳалласи ҳудудидаги 261-рақамли трансформаторга қўшимча 1 дона 160кВА қувватли трансформатор пункти ўрнатилди (75 млн сўм);
  • Дўстлик маҳалласи ҳудудида 25та таянч, 1,0 км 6кВ ХТ янги қурилди (85 млн сўм);
  • Ўзбекистон маҳалласида 1,7 км узунликдаги ҳаво тармоқлари очиқ симлари ўрнига СИП тармоқлари тортилди (144,5 млн сўм);
  • Ниёзбош маҳалласида 130та ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 5,95 км узунликда СИП тармоқлари монтаж қилинди ва 1 дона 160кВА қувватли қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди (406,5 млн сўм).
  • Қоратепа маҳалласида 5 та таянч, 1,0км ҳаво тармоқлари реконструкция қилинди (7,6 млн сўм);
  • Гулбаҳор шаҳарчаси ҳудудига 2та 400кВА, 1та 160кВА ва
  • 1та 250кВА қувватли қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатилди, 9 дона таянч, 0,33 км ҳаво тармоғи қурилди (268,05 млн сўм);
  • Қўшёғоч маҳалласи ҳудудидаги 40-рақамли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4кВА ҳаво тармоғидаги ёғоч таянчлар ўрнига 23та темир-бетон таянч ўрнатилди ва 1та 160кВА қувватли қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди (98 млн сўм);
  • Нуробод маҳалласи ҳудудига 1 дона 250кВА қувватли қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди (120 млн сўм);
  • Кенг-кичик маҳалласи ҳудудидаги 217-рақамли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4кВ ҳаво тармоғи ёғоч таянчлари ўрнига 20 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди (30 млн сўм);
  • Дархон маҳалласи ҳудудига 224-рақамли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4кВ ҳаво тармоғи ёғоч таянчлари ўрнига 36 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди (54 млн сўм);
  • Чортоқ маҳалласи ҳудудига 1 дона 160кВА қувватли қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди;
  • Ислоҳот маҳалласи ҳудудига 1 дона 100кВА қувватли қўшимча трансформатор пункти ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда (75 млн сўм);
  • Гулбаҳор шаҳарчаси ҳудудида 0,85 км ҳаво тармоғи ўрнига 10кВ кабель тармоғи монтаж қилинди (46,75 млн сўм);
  • Туябўғиз, Чаманзор ва Қоратепа маҳаллалари ҳудудларидан ўтувчи М-39 автотранспорт йўли атрофидаги ёғоч таянчлар ўрнига 14 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди (21 млн сўм);
  • Самарқанд, Саид ота, Чортоқ, Дўстлик, Ғалаба маҳаллалари ҳудудларини электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида Дўстлик маҳалласи ҳудудига 0,12км 35кВ кучланишдаги ҳаво тармоғи қуриш орқали янги 35/6кВ кучланишдаги 4000кВА қувватли подстанция қурилди (2,5 млрд сўм).

Бугунги кунда 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталафот ўтказиш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Янгийўл тумани ҳудудида 48 000 электр энергияси истеъмолчиси мавжуд бўлиб, уларнинг электр энергияси ҳисоблагичларини АСКУЭ тизимли ҳисоблагичларга алмаштириш ҳозирги кунда 7182тани ташкил этмоқда.

Тезкор маълумотга кўра сарфланган маблағлар:

- 11та трансформаторларни ўрнатиш учун – 585 млн сўм;

- 11,55 км ҳаво ва кабель тармоқлари реконструкцияси учун – 846,4 млн сўм;

- 35/6кВ 4000кВА қувватли трансформатор подстанцияси қурилиши учун – 2,5 млрд сўм;

- 25,2 км ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 65,52 млн сўм;

- 21,0 км жорий таъмирлаш учун – 14,7 млн сўм;

- 8 дона мукаммал таъмирланган трансформаторлар учун 20,8млн сўм бўлиб, жами сарфланган маблағлар – 4,033 млрд сўмни ташкил этмоқда.


Манба: kun.uz

  • 689