Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янгийўл шаҳрининг экспорт географияси кенгаймоқда

Янгийўл шаҳрининг экспорт географияси кенгаймоқда
22.12.2020
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Янгийўл шаҳар бўлимида 3-секторда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёр корхоналар вакиллари билан мулоқот ўтказилди.

Унда мавжуд муаммоларни баратараф этиш, тадбиркорларга барча шарт-шароитларни яратиш ҳамда кўмак бериш масалалари таҳлил этилди.

Экспорт дастурига кўра, жорий йилда Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган 17 та корхона учун 4,9 млн.АҚШ.доллари миқдорида экспорт прогноз топшириғи белгиланган. Топшириқ шу йилнинг июль ойида вилоятда биринчи бўлиб, муддатидан олдин тўлиқ бажарилган.

Бугунги кунгача 7489,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилиб, белгиланган режа 149,8 фоизга уддаланди.

Тадбирда юқори кўрсаткичга эришган қатор экспортёр корхоналар шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳудудда экспорт географияси ўтган йилга нисбатан 9 тага ошиб, Россия, Афғонистон, Қозоғистон Қирғизистон қаторига Ҳиндистон, Словения Аргентина, Малайзия ва Чехия давлатлари ҳам қўшилди.



  • 211