Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларига старт берилди

"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларига старт берилди
12.11.2020
Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, тарғибот тадбирларини "маҳаллабай" ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда аҳоли билан маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани “Бектемир” маҳалласида тадбирларнинг дебочаси бўлиб, унда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти доценти, педагогика фанлари номзоди, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рўзимурод Чориев ва институт профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон нотиқлар академияси раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов ва туман ҳокими ўринбосари Ф.Султоновлар иштирок этди.

Тадбирни очиб берган Р.Чориев ва Р.Жуманиёзовлар юртимизда амалга оширилган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳусусида тўхталиб ўтишди.

Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, мактабларнинг истеъдодли ёшларининг ижод намуналари, ўқувчилар томонидан айтилган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, ёш спортчиларнинг чиқишлари ҳамда тенгдошларига тилаклари, сўнгги йилларда Ўрта Чирчиқ туманида амалга оширилган янгиланишлар акс этган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола қилиниб, аҳоли вакилларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Тумандаги "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" ғояси остидаги тарғибот тадбирлари "Бектемир" маҳалласидан бошланиб, қолган 64 та маҳаллаларда давом этади.



  • 365