Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    195 20%
    91 9%
    206 21%
    157 16%
    331 34%
Ҳокимият янгиликлари

Янги тиббиёт муассасаси 11 800 аҳолини қамраб олади

Янги тиббиёт муассасаси 11 800 аҳолини қамраб олади
30.12.2020
Пискент туманидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий шифокорлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Рихсиев, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маҳалладаги нуроний кексалар иштирок этди.

Туман ҳокими ўз сўзида юртимизда инсон ва унинг саломатлиги энг муҳим омил эканлиги, олис қишлоқлар аҳлининг саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бунинг исботи эканлигини алоҳида таъкидлади.

Муассаса раҳбарига рамзий калит билан бирга "Дамас" автомобили, 5 та компьютер жамланмаси ва планшет совға қилинди. Тиббий пункт "Гулистон" ва "Намуна" маҳалласидаги 11 800 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Эътиборлиси, поликлиникада электрон хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, кенг қамровли интернет тармоғига уланган.

Бу тиббиёт ходимлари билан аҳолининг масофадан туриб мулоқотни амалга оширишига имкон беради.

– Тиббий кўрик ва таҳлиллар учун туман марказига қатнашга қийналар эдик, – дейди гулистонлик Гулзода Мамаюсупова. – Янги поликлиниканинг маҳаллада очилиши айни муддао бўлди. Айниқса, гинеколог врачлар бириктирилгани, қабулга уйдан чиқмай белгиланиш имкони, таҳлиллар узоғи 1 соатда аниқланиши, ижтимоий дорихоналар борлиги биз аёлларни хурсанд қилди.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкил этиш борасида туман тиббиёт бирлашмаси қўшимча бинолари, 2 та 100 қатновли "Келовчи" ҳамда "Муротали" оилавий шифокорлик пунктлари қурилиши ва 100 қатновли "Саид" қишлоқ врачлик пункти мукаммал таъмирланишига 8,3 млрд. сўм маблағ сарфланди.




  • 249