Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ
22.09.2020
"Тутзор" МФЙда “Фотима Султон” меҳмонхонаси иш бошлади. Меҳмонхонанинг очилиш маросимида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов, вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирок этди.

– Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш борасида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Инвесторларнинг туризм объектларини қуришга доир иштиёқи кескин ўсиб, уларнинг 40 фоиздан ортиғи туризм объектларини қуриш истагини билдиришмоқда. Буларнинг барчаси юртбошимиз томонидан туризм соҳасига берилаётган эътиборнинг юқорилиги ҳамда яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг самарасидир. Бугунги “Фотима Султон” меҳмонхонасининг очилиши ҳам шулар жумласидандир”, - деди Улуғбек Аъзамов.

102 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуасининг умумий қиймати 15 миллиард сўмни ташкил қилади. “Фотима Султон” меҳмонхонасининг очилиши натижасида ҳозирча 30 та янги иш ўрни яратилди.

Тадбир доирасида "GREAT ROAD TUR" МЧЖ OК га тегишли "FOTIMA SULTON HOTEL" меҳмонхонасига мувофиқлик сертификати берилди.

Меҳмонхонада сайёҳлар учун люкс, ярим люкс ва стандарт номерлар, ресторан, банкет зали, музокаралар учун зал, бассейн ва биллиардхона, автотураргоҳ хизмат кўрсатмоқда.

Қисқа муддатда барпо этилган ушбу маскан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда соҳа ривожи йўлида хизмат қилади.



  • 460