Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янги мактаб фойдаланишга топширилди

02.10.2019
"Ўрта тепа" маҳалласидаги Пардаовул қишлоғидаги янги қурилган 53-мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирни туман ҳокими Бектемир Ибрагимов очиб берди. Мактаб "Тараққиёт сари юксалиш" МЧЖ томонидан қуриб битказилди. 120 ўринга мўлжалланган қўш қаватли бино тасмалари қирқилиб, синф хоналарига кириб борилди. -Бу қувончли дамларга етганимиздан бутун маҳалла аҳли севинчига сиғмаяпти, -дейди мактаб директори Қаҳрамон Холматов. - Чунки маҳалламизга кириш йўллари асфальт қилинди. Айниқса, янги мактабнинг қад ростлагани кўп йиллик орзуларимизни ушалганлигининг далолатидир. Тадбирда "Тараққиёт сари юксалиш" МЧЖ раҳбари Собир Баяровга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совға топширилди. Қўш қаватли бинода фарзандлари таълим олишидан қувонган ота-оналар тадбирда иштирок этишди. Маҳалла аҳли бир жам бўлиб, қўй сўйиб, ош дамлашди. Ишонамиз, бу масканда таълим-тарбия олаётган ўғил-қизларимиз жамиятга фойда келтирадиган инсонлар бўлиб камолга етишади.


Манба: Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 848