Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Йўл хариталари” тасдиқланди

28.09.2020

Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган сессияда ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, эҳтиёжманд фуқароларни “темир дафтар”дан чиқариш, бунда айниқса, хотин-қизлар, таълим муассасалари битирувчилари, ҳориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сессия кун тартибига биринчи масала сифатида қўйилиб, депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари инобатга олган ҳолда, сектор раҳбарларининг 2020 йил октябрь-декабрь ойлари учун 90 кунга мўлжалланган “Йўл хариталари”тасдиқланди.

Шунингдек, сессия давомида тумандаги жиноят ва маъмурий судлар томонидан одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машариповнинг ахбороти тингланди.

Давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш, қўшимча даромад заҳираларини аниқлаш, мавжуд имкониятларни ўрганиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида Пискент тумани Молия бўлими мудири С.Пўлатов ахборот берди.

Жараёнда депутатлар Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига оид ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.




  • 430