Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик муҳокама қилинди

01.09.2020
Нурафшон шаҳрида “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ва суъиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда масалага тегишли бир қатор идора масъулларининг ҳисоботлари эшитилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси ишчи орган раҳбари Акмал Умаралиев тадбирни очиб, соҳадаги аҳволга батафсил тўхталиб, амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди.

Дастлаб вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби Бахтиёр Широв вилоят, туман ва шаҳар идоралараро комиссиялари томонидан жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эркин Қулахметов содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни таҳлил қилиб, бундай иллатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида тўхталди.

Вилоят прокуратураси масъул ходими Восит Камилов вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суъиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ишлар тўғрисида ахборот берди. Вилоят халқ таълими бошқармаси болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича бош методисти Шерзод Маматқулов эса васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борган ишлари тўғрисида ахборот берди.



  • 614