Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят сектор раҳбарлари ёшлар муаммолари билан қизиқди

29.12.2020
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида вилоят сектор раҳбарлари ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари ҳудуд ёшлари билан учрашди.

Тадбирда туман ёшларининг таклиф ва муаммолари тингланди. Жумладан, кредит, ер ажратиш, бандлик, таълим, спорт, мусиқа, ичимлик суви, табиий газ, йўл каби мурожаатлар соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.

Жумладан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети талабаси Дилором Нажимова контракт асосида таълим олаётганлиги ҳамда тўлов масаласида қийналаётганлиги боис ёрдам сўради. Туман ҳокими Дилором Нажимованинг контрактини тўлаб бериш масаласини ижобий ҳал этди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Салом Самадов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида қатнашиб, мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган анжуманда ёшларга барча имкониятлар яратиб беришни таъкидланганлигини билдирди. Шунингдек, тумандаги ҳар бир ёш яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиши учун сектор раҳбарлари ҳамма имкониятларни ишга солишга ваъда беришди.

– Мен бугун туманимиздаги фаол ёшлар вакили сифатида вилоят сектор раҳбарларига мурожаат қилдим. Мурожаатим бўйича тегишли соҳа вакилларини ишимга бириктирилганидан хурсандман, таклифларим ижобий ҳал этиладиган бўлди, – дейди Дилноза Собирова. – Яқин орада замонавий кутубхона ташкил этилиб, ёшларимизга хизмат қиладиган зиё маскани бўлади.

Вилоят секторлари раҳбарлари ва ёшлар учрашувида жами 30 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар бўлди. Уларнинг барчаси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тегишлилиги юзасидан ижроси соҳалар мутасаддилари томонидан назоратга олинди.



Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 228