Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят прокурори Тошкент тумани ёшлари билан учрашди

 Вилоят прокурори Тошкент тумани ёшлари билан учрашди
25.11.2020
Тумандаги 14-умумтаълим мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов, туман ҳокими Одилхон Рустамов, туман секторлари раҳбарлари, бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 20 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят прокурори ва туман ҳокимига мурожаат қилишди.

Учрашувда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш, ташаббусларини рағбатлантириш, бандлиги, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини ўрганиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Шунингдек, вилоят прокурори туман ҳокими билан биргаликда сайёр қабул ҳам ўтказиб, аҳоли мурожаатларини тинглашди.



  • 314