Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда
28.12.2020
Паркент туманидаги айрим фанлар чуқур ўргатиладиган 5-умумтаълим мактабида туман мудофаа ишлари бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди. Дастлаб, ҳарбийга ихтисослашган синф ўқувчилари қўшиқ билан саф машқларини намойиш қилди. Сўнг бўлажак зобитлар ҳарбий спорт ўйинларидан намуналар кўрсатишди.

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Маҳамаджон Ибрагимов “Буюк аждодларимизнинг ҳарбий маҳоратлари” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда туман мудофа бўлими маъсул ходими Шерали Жуманиёзов ва Тошкент ҳарбий округи хизматчиси Охунжон Акбаровлар иштирок этди.

Ватанпарварлик ойлиги туман бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.



  • 207