Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Вақф” фонди эҳсонлари хонадонларга етказиляпти

“Вақф” фонди эҳсонлари хонадонларга етказиляпти
31.12.2020
Айни кунларда аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, фонд томонидан 25-30 декабрь кунлари Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Оҳангарон туманидаги 290 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишди.


Манба: Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 177