Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ оталиғидаги мактабда байрам тадбири ўтказилди

02.10.2019
30 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари Тошкент вилояти Бўка тумани 4-сонли умумтаълим мактабидаги «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этишди.

Мактаб ҳовлисида ўқувчилар ва ўқитувчи-мураббийлар иштирокида ўтган байрам тадбирида Жамият бошқарув раиси Дадажон Исақулов сўзга чиқиб, тадбирга таклиф этгани учун таълим муассасаси маъмуриятига миннатдорлик билдирар экан барча педагог-ўқувчиларни энергетиклар номидан табриклади.

Байрам тадбирида устозларга эҳтиром, уларнинг жамият ва мамлакат равнақидаги ўрни турли саҳна кўринишлари, шеър ва куй-қўшиқлар ифодасида тараннум этилди. Мактаб маъмуриятига «Ўзбекистон МЭТ» АЖ номидан эсдалик совғалари топширилди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 886