Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

Уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди

19.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев Тошкент туманида бўлиб, туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкиллаштирилиш ҳолатини ўрганди.

Б. Мусаев билан суҳбат давомида “Кўктерак” ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Ободлик”, “Бунёдкор”, “Фаровон” ва “Кўктерак” маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари маҳаллаларда жорий этилган коронавирус билан касалланиб, уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш тизими асосида ўзлари олиб бораётган ишларни батафсил маълумотлар ва мисоллар билан тушунтириб беришди.

Ўрганиш давомида Соғлиқни сақлаш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2020 йил 11 августдаги қарори ижросини таъминлаш борасида Тошкент туманида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди.


Манба: Тошкент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 808