Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Умумтаълим мактаблари янги ўқув йилига тайёрми?

Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тассарруфидаги мактабларда қатъий карантин тартиб-қоидалари асосида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.
Жумладан, 15-умумтаълим мактаби тўлиқ реконструкция қилинмоқда. 12-, 22-умумтаълим мактабларида ҳожатхона, 3-, 20-умумтаълим мактабларида қозонхона ҳамда 16-умумтаълим мактабидаги қўшимча бинолар сентябрь ойи якунига қадар таъмирланиши режалаштирилган.
Шунингдек, барча умумтаълим мактабларининг 274 нафар маъмурий ходимлари, 1 минг 523 нафар педагоглари ҳамда 501 нафар техник ходимларидан жорий йилнинг 31 августига қадар COVID-19 бўйича тест таҳлили олинди.
Ҳозирда синф раҳбарлари томонидан ота-оналар билан мулоқотлар ўтказилиб, жами 25 242 нафар ўқувчилардан 16 425 нафари анънавий ҳамда 9993 нафари онлайн таълим шаклига жалб қилиниши мўлжалланмоқда.
-
-
551