Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Туркиялик тадбиркор 3 млн. доллар сармоя киритмоқчи

Туркиялик тадбиркор 3 млн. доллар сармоя киритмоқчи
10.09.2020
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов хорижлик инвесторлар билан учрашди. Тадбирда туркиялик тадбиркор Аҳмедбей Текин Пискент туманида замонавий технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги, хусусан, боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш, шунингдек, соҳага малакали мутахассислар тайёрлайдиган ўқув маркази ташкил этиш ҳақидаги режаларини маълум қилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида “Пискент парранда” МЧЖ билан ҳамкорликда 3 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига замонавий гидропоника иссиқхонасида помидор етиштириш режалаштирилган.

Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов, ҳоким ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жамолиддин Раҳмонов тадбиркорлар билан лойиҳанинг ҳар икки томон учун фойдали жиҳатларини муҳокама қилдилар.


Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 566