Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Туризм – муҳим стратегик соҳа

30.11.2020

Ўзбекистонда ривожланиб бораётган соҳалардан бири бу – туризмдир. Соҳанинг ривожида Президентимизнинг 2019 йил 5 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 13 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларининг аҳамияти катта.

Бугун, 29 ноябрь, якшанба куни Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, сайёҳларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари департамент директори Искандар Хатамов бошчилигида Зангиота зиёратгоҳига боришди.

Департамент ходимлари зиёратгоҳга келиб-кетувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишишди.

– Туризмнинг тез ривожланиб бораётган йўналишларидан бири бу – зиёрат туризми ҳисобланади. Зангиота зиёратгоҳидек муқаддас масканнинг айнан бизнинг вилоятимизда жойлашгани бизга катта фаҳр билан биргаликда, улкан масъулият ҳам юклайди. Негаки, зиёратчиларнинг сони йилдан-йилга ошиб боряпти, шунга яраша зиёратгоҳда кенг қулайликлар яратишимиз керак, – дейди Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори Искандар Хатамов.

Мамлакатимизга келаётган сайёҳларнинг сони ўсиб бораётгани, Ўзбекистонда туризм ривожланаётганидан дарак беради. Статистика маълумотларига кўра, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган. Шу каби Тошкент вилояти ҳам кўп сайёҳ ташриф буюрувчи вилоят ҳисобланади.

Департамент ходимлари зиёратгоҳда ош дамлаб, дастурхон тузашди ва вилоятнинг туризм соҳаси бўйича келгуси режаларини муҳокама қилишди.




  • 319