Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

“ТСТ CLUSTER”: шудгор юмушлари жадал олиб борилмоқда

“ТСТ CLUSTER”: шудгор юмушлари жадал олиб борилмоқда
05.12.2020
Шудгорлаш юмушларига кластер таркибидаги корхоналар 48 та техникани жалб қилган. Ўртача кунига 450 га майдон шудгор қилинмоқда.

Жумладан, “ТСТ Agro” МЧЖ томонидан 34 дона техника ёрдамида кунлик ўртача 365 га майдонга ишлов берилган бўлса, "TСT Rice" МЧЖ эса 14 дона техника ёрдамида кунлик ўртача 85 га ерни шудгор қилинишга эришаяпти. Мазкур ишларини жорий йилнинг 15 декабрига қадар тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Шудгорлаш тадбирини ҳар томонлама сифатли ва белгиланган меъёрларга амал қилинган холда ўтказиш мақсадида, сафарбар қилинган техникалар ёрдамида оператор-ҳайдовчиларнинг ишларни икки сменада ташкил қилинган.

Жалб қилинган барча техникаларни ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар бир ҳудуд участкаларида ташкил этилган штабларда иш узлуксиз равишда ташкил этилган, оператор-ҳайдовчилар учун эса ҳар бир ҳудуд бўйича бириктирилган масъуллар мувофиқлаштируви бўйича дала ва ҳудудда иссиқ овқат ва транспорт таъминоти йўлга қўйилган.

Кузги шудгор сифати келгуси йил экинлардан мўл ҳосил етиштириш гаровидир. Шу боис ерларни сифатли шудгорлаш, ҳайдовни бир текис ва белгиланган чуқурликда ўтказиш ҳамда талаб этиладиган минерал ва маҳаллий ўғитларни қўллашга алоҳида эътибор берилмоқда.



  • 418