Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Тозалаш-антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбирлар давом этмоқда

08.01.2021

Янгийўл тумани ҳудудида «Тозалаш-Антитерор» махсус тезкор тадбири ташкил этилди. Туман 5 та ҳудудга бўлинган бўлиб, ҳар бир ҳудудга туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари маъсул сифатида бириктирилган.

Ҳудуддаги криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда тадбирлар ўтказилди.

Тадбирга 65 нафар маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари, 3 нафар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, 15 нафар Ёшлар иттифоқи бўлими ходимлари, 40 нафар профилактика инспекторлари, 12 нафар ЖҚБ тезкор вакиллари, 2 нафар М ва ФРБ ходимлари жами 137 нафар ходимлар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди.

Янгийўл тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича ҳудудий профилактика инспектори маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Маҳалладаги илгари судланган, тажавузкор руҳий касаллар, спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, жиноят қилишга мойил ҳамда жанжалкаш оилалар ва ҳуқубузарлик содир қилишга мойил шахслар алоҳида назоратга олинган бўлиб, улар билан профилактик сухбатлар олиб борилди.

Тадбир давомида 6 нафар майда безорилик содир этганлиги учун Ўз. Рес. МЖтКнинг 183-моддаси билан, 2 нафар ИИО ходимини қонуний талабларига бўйсунмаслик учун Ўз. Рес. МЖтКнинг 194-моддаси билан, 11 нафар Ўз. Рес. МЖтКнинг 187-моддаси билан, 9 нафар шахсларга Ўз. Рес. МЖтКнинг бошқа моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ов қуролига эга шахсларнинг 27 нафарини яшаш манзилларига бориб ов қуролини сақлаш қоидалари бўйича текширилди. 3 нафар қаровсиз юрган вояга етмаган шахслар билан профилактик ишлари олиб борилиб ота-онаси чақиртирилиб яшаш манзилларига юборилди.

2 нафар рухий касаллларни рухий касаллар шифохонасига жойлаштирилди, тазйиққа учраган 1 нафар аёлларга химоя ордерлари берилди. 124 нафар шахслардан бармоқ излари олиниб, “АДИС-СОНДА” тизимига киритилган.

Тадбир давомида туман бўйича ИИБ ҲПБда 86 нафар илгари судланган шахс сифатида ҳисобда турувчи ва шулардан 24 нафар “маъмурий назорат” профилактик ҳисобида турувчи шахслар текширилди. 38 нафар туман ИИБ Пробатция бўлимида рўйхатда турган шахслар билан профилактик сухбатлар ўтказилди.

Тадбир бошидан бери 4 нафар илгари судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. 3 нафар яшаш манзилига эга бўлмаган шахслар Тошкент вилояти ИИББ Реабилитация марказига жойлаштирилди.



  • 179