Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятидаги сув иншоотлари модернизация қилинмоқда

Тошкент вилоятидаги сув иншоотлари модернизация қилинмоқда
05.12.2020

Тошкент вилояти ҳудудидаги маънан эскирган эски сув иншоотлари модернизация қилиниб, сув таъминоти ва канализация хизматлари сифати яхшиланмоқда.

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖнинг Янгийўл шаҳар бўлими «Ниёзбош» сув иншооти эски насос агрегатлари янгиларига алмаштирилганлиги боис, ҳудудда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 100 фоизга етказилди. Канализация хизматлари бўйича ҳам кўрсаткичлар яхшиланмоқда.

Мазкур иншоотга ўрнатилган замонавий насос агрегатларига бир меъёрда ва керакли босимда ишлаши учун бошқарув пулти ўрнатилган. Бошқарув пултининг афзаллиги шундаки, олдин қўл кучи билан босим бошқарилган бўлса, ҳозирда бошқарув пулти орқали керакли босим назорат қилиб борилади. Бу насосни узоқ вақт ишлашини таъминлаб, натижада аҳолига ичимлик суви узлуксиз етказиб беришга эришилмоқда.

Бундан ташқари, “Ниёзбош” иншоотидаги ичимлик сув қудуқларига янги электр тежамкор насос агрегатлари ҳам ўрнатилди. Ушбу насослар электр энергиясини кам сарфлаган ҳолда сувни зарур ҳажмда ҳайдайди. Шунингдек, ҳозирда иншоотда ишлаб чиқарилаётган ичимлик сувини зарарсизлантириш учун Туркиянинг “KLORSIS” фирмасига тегишли хлорлаш ускунаси (дозатор) ўрнатилган. Аввал қўлбола усулда хлорлаш ишлари олиб борилган бўлса, эндиликда бу жараён автоматлаштирилган, ускуна сув ҳажмига қараб керакли миқдорда зарур модда (гипохлорит натрий)ни қўшиб боради.

Сув таъминотида модернизация ишлари «Тошкент сув таъминоти» МЧЖнинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган сув иншоотларида ҳам амалга оширилмоқда. Жорий йилда ҳудуддаги сув насос станциясига хориждан келтирилган замонавий насослар ўрнатилди.

- Янги насосларимизнинг афзаллиги шундаки, улар кўп ҳажмда сув торта олади, шунингдек, энерготежамкор бўлиб, соатига 30 фоизгача электр-энергияни тежаш имконини беради, - дейди «Тошкент сув таъминот» МЧЖнинг Чирчиқ шаҳар бўлими етакчи муҳандиси Тимур Ҳокимбоев. – Ягона мониторда насосларга тегишли маълумотлар акс этиб туради. Ҳар бир агрегат ўз сув тортиш қувурига эгалиги таъмирлаш ишларида барча насосларни эмас, балки биттасини ўчириб қўйиш имконини беради.

Мазкур янги технологияларни ўрнатиш ҳисобига сув таъминотида узилишлар кескин камайди. Бу ўз навбатида, аҳолига сув етказиш кўрсаткичларини оширди. Ҳозирда сув заҳиралари доим тўлдирилган ҳолатда. Авваллари эса эски ускуналар туфайли заҳирани тўлдириш учун сувни ўчиришга тўғри келган. Эндиликла, сув фақат йирик носозликларда ўчирилиши мумкин.

Бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан бошқа ҳудудлардаги сув иншоотларини ҳам модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.




  • 419