Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида Япония билан ҳамкорликда IT академияси ташкил этилади

12.11.2020

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

Тадбирда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, мазкур компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва "Gakko plus" компанияси раҳбари Масайя Вашизу иштирок этди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академияси бунёд этиш борасида келишувлар имзоланди.

Келишувга кўра, мазкур Академияда ўқиш муддати 10 ойни ташкил этади. Унда ҳафтасига 5 кун видеодарслар бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни япон мутахассиси ва таржимон ёрдамида савол-жавоб ўтказилади.

HTML/CSS/JavaScript/PHP/Python дастурлаш тиллари ўргатиладиган Академияда умумий дарс соатлари 260 соат этиб белгиланган.




  • 407