Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    193 20%
    91 9%
    202 21%
    154 16%
    330 34%
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида велошоссе бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

26.11.2020
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календар режасига мувофиқ ўтказилмоқда.

Бугун старт олиб, 27 ноябрга қадар Тошкент вилояти трассаларида давом этадиган велошоссе бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида мамлакатимизнинг 10 та ҳудудидан (Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятларидан ташқари) жами 172 нафар спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳслари келгуси мавсум учун терма жамоа таркибини шакллантириш, спортчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яна бир маротаба кўздан кечириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил қилинмоқда.



  • 314