Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари давом этмоқда

28.12.2020

Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир.

Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир. Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан навбатдаги хайрия тадбири Тошкент вилоятиннг ҳудудларида амалга оширилаётган ҳайрия тадбирдарида ҳам айнан шундай эзгу ташаббуслар мужассамдир.

Шу кунладрда ташкилот томонидан байрам олди Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз, Бекобод туманлари ва Ангрен шаҳрида қурбонликлар қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хусусан, хайрия ишлари режасига мувофиқ, Чиноз туманидаги Қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси, Пискент, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар етказиб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов иштирокида ташкил этилган шундай тадбирда жонлиқ сўйилиб, 15 нафарга яқин муҳтож хонадон вакилларига тарқатилди. Масъуллар, жойларда оилалар ҳолидан хабар олиниб, Янги йил байрами билан табриклади.

Бундан ташқари, мазкур фонд томонидан 25-30 декабргача Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган. Хайрия тадбирларига вилоят бош имом-хатиби Жасур Раупов бошчилигидаги ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳам иштирок этмоқда.




  • 172